Бухоро туманида ўз уйида кўкнор ўсимлигини парваришлаб келган шахснинг қилмишлари фош этилди.
2023 йил 1 май куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2023” тезкор ҳамда кенг қамровли профилактик тадбири давомида олинган тезкор маълумот асосида Бухоро тумани "Новметан" маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғилган А.М. нинг яшаш уйи ҳамда ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилганда, уйининг томорқа ерига вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 29 туп, ҳўл ҳолатдаги, марказий поясига ва илдизларига эга, яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли, умумий вазни 6.620 граммга тенг кўкнор ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.