6 Июн 2023 йил
494
Бухоро туманида хонадон ўғирлиги иссиқ изидан фош этилди
Бухоро тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, Бухоро тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган вояга етмаган шахс Б.Ш. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2023 йилнинг 2 июн куни соат тахминан 14:00 лар атрофида Бухоро тумани Наврўз маҳалласида яшовчи амакиси 1985 йилда туғилган Б.Ф. нинг хонадонига кириб, яшаш хонадонидан 4.500.000 сўм ва умумий баҳоси 10.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетганлик ҳолати, иссиқ изидан фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.