14 Июл 2022 йил 659

Бухоро вилоят 3-сектор раҳбари Олот туманида сайёр қабул ўтказди

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоят ҳокими ва Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа асосида бугун, 14 июль куни Олот тумани Нуронийлар боғида “Маърифат” маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари, ушбу маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси иштирок этдилар.

Қабулда кўтарилган имтиёзли кредит олиш, экин ерларини суғориш тизимини яхшилаш, бандликни таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, тунги чироқлар ўрнатиш, ғалладан бўшаган ер майдонига қайта экин экиб даромад олиш учун ер ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш ва шу каби 10 дан ортиқ фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, маҳаллада “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.

Иш юритувига олинган, қўшимча текшириш талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Аҳоли билан мулоқотда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, кўтарилган муаммолар асосида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга оид чоралар белгилаб олинди.

Text to speech