Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 7 март кунидаги 110 сонли кўрсатмаси асосида Ромитан туманидаги "қизил" тоифага киритилган Афросиёб маҳалласида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
Бугун, 11 март куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев Ромитан туманидаги "қизил" маҳалла тоифасига киритилган Афросиёб маҳалласига бириктирилган масъуллар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва амалга оширилиши зарур бўлган чора тадбирлар юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокама йиғилиши ўтказди.
2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Афросиёб маҳалласи ҳудудида 32 та жиноятлар содир этилиши ҳисобига “қизил” маҳаллалар тоифасига киритилган.
Маълумот ўрнида, “Афросиёб» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган масъуллар томонидан 2023 йилнинг март ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил қилиш, жиноятчиликни жиловлаш, маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, бу борада кенг кўлам ишлар олиб борилган.
Бириктирилган масъуллар ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтган йилларда содир этилган жиноятлар муҳокама этилиб, уларни келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар таҳлил қилиниб, келгусида жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинган.
Бу борадаги профилактик тадбирларни тизимли давом эттирилиб, маҳалла ҳудудида низоли оилалар ва аҳолининг “муаммоли тоифалари”дан келиб чиқиб, уларга “диагноз” қўйган ҳолда ишсизлар, ёшлар ва аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилалардаги психологик муҳитни яхшилаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга йўналтириш мақсадида, уларнинг муаммоларини “фуқаробай” аниқлаш ва ҳал этиш борасида маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда уйма-уй кирилиб, жиноят қурбони айниқса интернет тармоғидаги фирибгарлик жиноятлари қурбонига айланиб қолмаслик бўйича маълумотлар берилди ҳамда буклетлар тарқатилган.
Ромитан тумани “Марказий деҳқон” бозори савдо дўконларига маҳалла фаоллари ҳамда Эксперт-криминалистика маркази тажрибали ходимларидан иборат тузилган гуруҳлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунига асосан ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси бўйича ўз мол-мулклари дахлсизлигини таъминлаш борасида эҳтиёткор бўлишлари, ўзларига тегишли авто транспорт воситамни, савдо дўкони ва яшаш хонадонларини қоровсиз қолдирмасликлари, сигнализация, қўриқлов пультига топшириш ёки видео кузатув камералари ўрнатиш тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.
Профилактика куни тадбирлари доирасида аҳолини ҳушёрликка чорловчи, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ҳамкорликка даъват қилувчи овозли ёзувлар бозор радиоузели орқали аҳоли эътиборига етказилган.
Шунингдек, куннинг тиғиз пайтида содир этилиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда хизмат ташкиллаштирилган.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари муҳоқамада “Қизил” тоифадаги маҳаллага бириктирилган масъуллар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, йўл қўйилаётган камчиликларни бирма бир таҳлил қилиб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар борасида тегиш топшириқлар берди.
Мазкур ҳудудда криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.