27 Феврал 2023 йил 465

Бухоро вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази малакали экспертлари томонидан Бухоро ҳарбий прокуратурасида ўқув машғулотлари ҳамда илмий амалий кўргазма ташкил этилди

Бухоро гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларида терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахслар иштирокида “Қасддан одам ўлдириш ва номусга тегиш жиноятлари юзасидан ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар” мавзусида маълумотлар берилиб, жиноят содир этилган жойни кўздан кечириш, ашёвий далилларни топиш, қайд этиш, олиш, қадоқлаш ва тергов органларига тақдим этиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг, Эксперт-криминалистика марказида мавжуд ҳаракатланувчи мобил криминалистик лаборатория ва техника воситалар намойиши ўтказилиб, лабораториянинг афзалликлари ва самарадорлиги ҳамда эксперт-криминалистика фаолиятининг замонавий имкониятлари ҳақида илмий амалий кўргазма ташкил этилди.

Шунингдек, тақдимотда ҳозирги кунда марказда ўтказилаётган экспертиза турлари, экспертиза ўтказиш учун асослар, экспертизага тақдим этиладиган объектлар ҳақида сўз юритилиб, жиноят ва ҳодиса жойларидан олинган ва жиноятларни фош этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қўл бармоқ, поябзал, шина, бузиш қуроллари излари, қалбаки пуллар, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, қўлбола ўқотар қуроллар, ўқ дорилар, гиёҳванд ўсимликлар, гиёҳвандлик моддалари, психотроп, кучли руҳий таъсир қилувчи дорилар тўғрисида тўхталиб , мутахассислар етиб келгунга қадар ҳодиса жойларини ўраб олиш ва қўриқлаш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, Бухоро гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларида терговга қадар текширувни амалга оширувчи ходимларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Text to speech