10 Январ 2023 йил 545

Бухоро вилояти 3-сектор масъулларининг навбатдаги сайёр қабули Қоракўл туманида ўтказилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Эркин Сафаров тасдиқланган режага асосан бугун, 10 январь куни Қоракўл тумани марказидан 30 км. узоқ масофада жойлашган «Жиғачи» маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, тааллуқли идоралар масъуллари иштирок этдилар.

Қабулда кўтарилган фуқароларнинг турли ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича 20 дан ортиқ мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, ҳудудда «соҳабай», «маҳаллабай» ва «фуқаробай» иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.

Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 3-сектор масъуллари томонидан ҳудуд аҳолисининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳам яқиндан ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида шу куни маҳалла аҳолиси учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.

Бунданташқари маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, «Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига киритилган оилаларга еўмир ҳамда суюлтирилган газ баллонлари тарқатилиб, бандлиги таъминланмаган хотин-қизларга имтиёзли субсидия маблағлари асосида тикув машиналари ва электрон печлар топширилди.

Text to speech