Бухоро вилояти 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Олот туманида ўтказилди
Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули, бугун 26 январь куни Олот туманининг “Хидрейли” маҳалласи аҳолиси билан ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа тааллуқли идоралар масъуллари иштирок этдилар.
Қабулда кўтарилган фуқароларнинг турли ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича 10 дан ортиқ мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, ҳудудда “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.
Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу куни бошқарма бошлиғи ва туман ҳокими 3-сектор масъуллари томонидан ҳудуд аҳолисининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида туман ИИБда ташкил этилган штаб фаолияти муҳокама қилиниб, аниқланган муаммоларни бартараф этишга алоҳида аҳамият қаратилди.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилиб, маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга доир манзилли тадбирлар амалга оширилди.