18 Январ 2023 йил 273

Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Шофиркон туманида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўрганиш ишларини олиб борди

Шу ўринда, вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳудуд масъуллари билан биргаликда 3-секторга қарашли ушбу тумандаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бўлиб, нархларни сунъий оширмаслик ва сунъий танқисликни юзага келтирмаслик бўйича топшириқлар берди.

Шундан сўнг туман марказий деҳқон бозорида бўлиб, бу ердаги дўконлар ва расталарда савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиниши, нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди.

Аҳолини сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, эҳтиёж молларининг қўшимча захирасини яратиш бўйича масъулларга вазифалар юклади.

Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари, шунингдек, қолган барча шаҳар ва туманлар 3-секторига қарашли маҳаллалардаги манзилли ишлари давом этмоқда.

Text to speech