Бухоро вилояти бўйича нечта Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда биласизми?
Фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бугунги кунда Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан вилоят бўйича жами 6 та Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фойдаланишга топширилган.
Жумладан:
1. Жондор туманидаги 1-сонли Олот, Қаракўл, Жондор туманларига хизмат кўрсатувчи;
2. Ғиждувон туманидаги 2-сонли Шофиркон ва Ғиждувон туманларига хизмат кўрсатувчи;
3. Ромитан туманидаги 3-сонли Бухоро тумани ва Ромитан туманларига хизмат кўрсатувчи;
4. Пешкў туманидаги 4-сонли Вобкент ва Пешкў туманларига хизмат кўрсатувчи;
5. Когон шаҳридаги 5-сонли Қоровулбозор, Когон туманларига хизмат кўрсатувчи;
6. Когон шаҳрига хизмат кўрсатувчи туманлараро "Рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлимлари" ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.
Юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар ягона мақсад сари, яъни – инсон қадрини улуғлаш ва фуқароларга қулайликлар яратишдан иборат!
Шундан келиб чиқиб, халқимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида вилоятдаги барча рўйхатдан ўтказиш-имтиҳон олиш бўлинмалари сўнгги русумдаги моддий техника, компьютер, иситиш ва совутиш тизимлари, замонавий мебель ва бошқа жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган ҳолда, хизмат олиб борувчи ходимларнинг хизмат жойлари маъмурий бинонинг кириш қисмида ташкил этилиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ташкил этилган ҳамда уларга сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган.
Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан беш кунлик, яъни жорий йилнинг 28-июнь кунидан 2-июль кунига қадар дам олиш кунлари деб белгиланлиги сабабли, бунга мос равишда кўплаб фуқароларимиз Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларига келиб иш куни ҳисобланмаган даврда муддати келиб қолган ўз масалаларини ҳал қилиш истагини билдиришмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли Қарорининг 1-иловаси, 1-боб, 6-банди биринчи хатбошисида: Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлиши, ўтиши, чекланиши ва тугатилиши кунидан ёки транспорт воситасининг ҳуқуқий ҳолати ўзгаришидан бошлаб ўн календарь кун ичида мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ тегишли ҳудудий ЙҲХДХ органига техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасини, унинг техник ҳолатидан қатъи назар ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши зарур.
Агар ЙҲХДХ органларига мурожаат қилиш муддатининг охирги куни дам олиш, байрам (иш куни бўлмаган) кунларга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаган куни ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек, беш кунлик дам олиш кунларини инобатга олиб барча бўлимларда фуқароларимиз учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қўшимча ходимларни жалб этган ҳолда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Шу сабабли, фуқароларимиздан ортиқча саросимага берилмасдан, навбат билан, ўзаро ҳурмат асосида ўз масалаларини ҳал қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам фуқароларимизга сифатли ва қулай хизмат кўрсатишдан иборат.