27 Апрел 2023 йил 539

Бухоро вилояти бўйлаб ўтказилаётган "Орият" махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ бир нечта жиноий ҳолатлар фош этилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида Фармойиши асосида вилоятимизнинг барча барча шаҳар ва туманларида аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар, хусусан тери таносил, ОИВ ҳамда ОИТС касалликларининг тарқалиши, шунингдек, ахлоқ-одоб доирасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш, содир этилганларини фош этиш ҳамда бу соҳадаги жиноятларга қарши кескин курашиш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда "Орият" махсус тезкор профилактик тадбири ҳаракатга келтирилган.

«Бухоро вилояти ҳудудида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» борасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта ҳолатда фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ жиноий ҳолатларга чек қўйилди.

Жумладан, илгари ҳам худди шу турдаги жиноятларни содир қилганлиги учун жавобгарликка тортилган фуқаро Э.О. икки эркакнинг А.Д. исмли аёл билан жинсий алоқа қилишлари учун ўзи истиқомат қиладиган Бухоро шаҳар "С.Айний" кўчасидаги уйида алоҳида хона ажратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилгант ҳолда эвазига мижозлардан 300.000 сўм нақд пул олган вақтда ушланган.

Иккинчи ҳолатда эса, Н.М. исмли аёл ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида, икки эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун Қ.З. ва М.Г. исмли енгил табиатли қизларни топиб бериб, уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун ўзи истиқомат қилиб келаётган Бухоро шаҳар "А.Сомий" кўчасидаги хонадонида алоҳида жой ажратиб бериб, эвазига мижозлардан 900.000 сўм нақд пул олиб, қўшмачилик жиноятини содир қилган.

Навбатдаги тезкор тадбир давомида, Пешку тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг "Валфажир" маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган фермер хўжалиги ишчиси Ш.А. ўзи ишлаб келаётган фермер хўжалиги дала шийпонида фоҳишахона ташкил этиб, моддий манфаатдор бўлиш, ғаразли ва бошқа паст ниятларда бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилишлари учун жой ажратиб бериб, эвазига 150.000 сўм пулларни олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech