28 Апрел 2023 йил 388

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилаётган "Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш" борасидаги тезкор ва профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида фармойиши асосида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида "Гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш" борасида ички ишлар органлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан биргаликда бир қатор манзилли профилактик тадбирлар ҳамда ушбу йўналишдаги жиноий ҳолатларни барвақт олинди олишга қаратилган тезкор тадбирларни изчиллик билан амалга оширмоқдалар.

Мана шундай тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш борасидаги бир неча жиноий ҳолатлар фош этилди.

Жумладан, жорий йилнинг 12 апрель куни соат 20:00 ларда Д.Ҳ. исмли шахс Бухоро шаҳри "Мирдўстим" кўчасидаги яшаш уйида соф оғирлиги 0,23 граммга тенг озгинадан кўпроқ миқдордаги, "Гашиш” гиёҳвандлик моддаси ва соф оғирлиги 0,56 грамм "Марихуана” гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда таниши 1973 йилда туғилган Х.А. дан олган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Иккинчи ҳолатда, Бухоро тумани "Деҳча" маҳалласида яшовчи,  б.Ф., И.О. ва А.б. исмли шахслар, олдиндан жиноий  тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 26 апрель куни Самарқанд вилояти Мирбозор шаҳарчасига бориб, у ерда ўзларига аввалдан таниш бўлган А.в. исмли шахс билан учрашиб, ундан “Опий” гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олиб, сўнгра мазкур гиёҳвандлик моддасини Бухоро шаҳрида жойлашган А.Б.нинг яшаш хонадонига олиб келиб, ўзаро тақсимлаб, тарқалиб кетмоқчи бўлганларида вилоят ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзолари Б.Ф.нинг ёнидан соф вазни 19,86 граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги “Опий” гиёҳвандлик моддаси, фуқаро И.Онинг ёнидан соф оғирлиги 22,01 граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги “Опий” гиёҳвандлик моддаси топилиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech