Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида мавжуд бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларига танлов эълон қилинади
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг профилактика инспектори лавозимлари бўйича мавжуд бўш бўлган лавозимларга танлов эълон қилади.
Танловда олий таълим муассасаларини ҳуқуқшунослик (юриспруденция), тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича), маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, она тили, рус тили, инглиз тили, ўзбек адабиёти, психология (фаолият турлари бўйича), ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси, чақириққача харбий таълим, ҳамда ахборот хавфсизлиги ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича тамомлаб, олий маълумотга эга бўлган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 165 смдан кам бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.
- биометрик паспорт ёки ID-картаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси;
- ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
- 3 х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосуръат (бош кийимсиз);
- доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2023 йилнинг 5 июнь - 10 июнь кунлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.
2023 йилнинг 5 июнь - 10 июнь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,
Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (65) 220-41-07
Телеграмм расмий саҳифаси: @bviib – дан ахборот олиб боришингиз мумкин