11 Август 2022 йил 704

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 10 август куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан «ЗООМ» платформаси орқали муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бунда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва ҳудудий ички ишлар органлари масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар, жумладан жорий йилнинг ўтган 8 ойи 10 кунида вилоятда содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар va келгусида жиноятчиликка имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш чоралари, шунингдек, шахсий таркиб ўртасида ижро va хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокама йиғилишида ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, танқидий таҳлил қилинди.

Якунда ҳудудларда жиноят va ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳар бир соҳавий хизматлар ва ҳудудий ички ишлар органларида ижро va хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш, бунда раҳбар ходимлардан шахсий намуна кўрсатишлари талаб қилинди.

Text to speech