11 Феврал 2023 йил 651

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги брифинг ўтказилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бугун, 11 февраль куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Умид Утаев ҳамда тегишли соҳавий хизмат масъуллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январда қабул қилган “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарори талабларини жамоатчиликка етказиш, ушбу қарордан келиб чиқадиган вазифалар, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган навбатдаги брифинг ўтказилди.

Брифингни бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шуҳрат Жалолов очиб бериб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди.

Шундан сўнг, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Умид Утаев анжуман кун тартибидаги масала бўйича батафсил маълумот берди.

Мазкур қарорнинг моҳияти ҳақида маълумот ва тушунтиришлар берилиб, кодексда белгиланган қоида ва талабларга амал қилиш, хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланиши, ички ишлар органларининг ҳар бир ходими кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий амал қилиши мажбурий эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек тизимда амалга оширилган чора-тадбирлар, ички ишлар органлари ходимларини “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Таклиф ва мулоҳазалар билан бой ўтган брифингда иштирок этган ОАВ вакиллари, журналист ва мустақил блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Text to speech