Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Бугун, 10 март куни вилоят Ички ишлар бошқармаси кичик мажлислар залида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов олиб бориб, қуйидаги масалалар:
• вилоятнинг барча маҳаллаларида ўтказилаётган ҳатлов тадбирлари давомида «хонадонбай» ҳамда "фуқаробай" юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи ва йўл қўйилган камчиликлар;
• «Қидирув» тадбирларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар;
• Ҳудудларда «Тун» тадбирларини ташкил этиш борасидаги вазифалар бирма-бир муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан шаҳар ва туманларга вилоят ички ишлар бошқармасидан масъул этиб бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Жиноят қидирув, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш ва Ташкилий бошқармаларининг раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг бошлиқлари ва тегишли соҳавий хизматлар масъулларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи томонидан барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари қаттиқ огоҳлантирилиб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этишлари таъкидланди.