Бухоро вилояти ички ишлар органлари аёл ходималари ўртасида “Шахмат” спорт тури ва “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича мусобақанинг саралаш босқичи ташкил этилди
Заковат — бу билим чархи. Заковатли бўлиш эса маънан етуклик деганидир. Айниқса, бу сифатлар бугунги кун ички ишлар органлари ходими учун зарур жиҳатлар.
Шу ўринда, Ички ишлар вазирининг “Аёл — меҳр-садоқат ва тараққиёт тимсоли” шиори остида жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида хотин-қизлар II Республика форумини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли фармойишига мувофиқ вилоят ИИБ томонидан “Шахмат” спорт тури ва “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича терма жамоани шакллантириш мақсадида мусобақанинг саралаш босқичи ўтказилди.
Саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган шаҳодатланган аёл ходималар республика босқичи учун махсус йўлланмаларга эга бўлишди.
Бу каби беллашувлар ходималарни ҳам руҳан ҳам маънан тарбиялаб, уларнинг интеллекти ошишига хизмат қилади.
Бир сўз билан айтганда, бу каби чора-тадбирлар соҳада «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз» концептуал ғояси асосида хизмат олиб бораётган хотин-қизларда юксак ғайрат ва шижоат уйғотишига замин яратмоқда.