20 Октябр 2022 йил 944

Бухоро вилояти ички ишлар органларида олиб борилаётган маънавий маърифий ишлар сарҳисоб қилинди

Бугун, 20 октябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида вилоят ички ишлар органларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда шахсий таркибнинг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш йўналишида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари, Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Умид Ўтаев олиб борган мазкур йиғилишда хизматнинг вилоят ҳамда туман (шаҳар) ИИБлардаги масъул ходимлари иштирок etishdi.

Таҳлилий ва танқидий руҳда кечган йиғилишда, ходимлар билан маънавий-маърифий, касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишлари доирасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар бирма-bir taʼkidlandi. Самарадорлик даражаси паст масъуллар қаттиқ танқид остига олиниб, келгусида ушбу йўналишда ижобий натижаларга эришга доир кўрсатмалар берилди.

Топшириқларни етарли даражада ташкил этмаганларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш, шунингдек, ижобий натижаларга эришиб ҳамкасбларига ўрнак бўлган ходимларни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритилди.

Тизимдаги бўш лавозимларни сифатли жамлаш, хизматга қабул қилинган ёш кадрларни ўқитиш, ходимлар малакасини ошириш, шахсий таркиб ўртасида маънавий-маърифий ишларни жадаллаштириш, уларнинг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириб, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва кадрлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари зиммасига қатор вазифалар юкланди.

Text to speech