Бухоро вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар ўртасида “Тўмарис издошлари” кўп кураш мусобақаси ўтказилди
Маълумки, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, жисмоний фаолликни ошириш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга муҳим масала сифатида қаралмоқда.
Шу ўринда, ички ишлар органларида ўз хизмат фаолиятини олиб бораётган аёл ходималар ўртасида соғлом маънавий, ахлоқий муҳитни, интеллектуал ва жисмоний салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, жамиятда хотин-қизларнинг ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг қалбида она ватанимиз, халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш баробарида ходималарнинг профессионал фаолият мезони бўлган жанговар ва жисмоний тайёргарлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибий ва ҳудудий бўлимларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар ўртасида “Тўмарис издошлари” кўп кураш мусобақаси ўтказилди.
Икки кун давом этган мусобақада иштирокчилар 3 жамоага бўлинган ҳолда, 800, 400, 200 ва 100 метр масофаларда эстафета югуриш, бассейнда эркин услубда 50 метр масофага сузиш, АК-74 автомати ва ПМ-9 “Макаров” пистолетидан амалий ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ярадор (жароҳатланган)ларни жанг майдонидан олиб чиқиш шунингдек, дала шароитида мазали таом (2 кг ош) ва нон маҳсулотлари (буханка) тайёрлаш каби жами 6 шарт асосида ўзаро беллашдилар.
Жараёнлар бир-биридан қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтгани боис ҳакамлар ҳайъати аъзолари ғолиб жамоаларни аниқлашда анжайин қийналиб қолишди.
Якуний натижаларга кўра, фахрли 1-ўринни “Тўмарис”, 2-ўринни “Бибихоним” ва 3-ўринни “Семурғ” жамоалари эгаллаб, иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари бошқарма бошлиғининг дипломи ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди. Фахрли 1-ўринни эгаллаган «Тўмарис» жамоаси мазкур мусобақанинг жорий йил 25-29 июль кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланмани қўлланмани қўлга киритди.