Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси фаолияти билан танишди
Бугун, 3 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, криминоген вазиятга таъсир этувчи бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишларни кўздан кечириш мақсадида Ғиждувон тумани ИИБ га бориб, амалга оширилаётган ишларни яқиндан ўрганди.
Дастлаб, туман ИИБ бошлиғи подполковник Азим Холиқов туман ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида тузилган ойлик ва кунлик иш режалари билан таништириб, амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берди.
Бошқарма бошлиғи маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни маҳаллабай жиловлаш, аҳоли муаммолари ўрганиш ва бартараф этиш бораси туман масъулларига ўз маслаҳатларини берди.
Шунингдек, Ички ишлар бошқармасида фуқаролар учун қулайликлар яратиш, ходимларнинг хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари борасида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.