25 Август 2023 йил 403

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон туманининг "Шарқ" ва "Памўза" маҳаллаларида жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Бугун, 25 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон туманида бўлиб, туманда криминоген вазияти оғир "қизил" тоифага киритилган "Шарқ" ва "Памўза" маҳаллаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Маҳаллаларда бўлган бошқарма бошлиғи давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан жиноятчиликни олдини олиш борасида “Бухоро тажрибаси”нинг яратилганлигини, жиноятчилик салмоғи ортган "қизил" тоифадаги ушбу маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилиб, ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчилик содир этилишининг асл сабаблари, унга туртки бўлган омиллар, мавжуд камчиликларни бирма-бир таҳлил қилиб, илмий ёндашув асосида аниқ ва манзилли чора-тадбирларни белгилаган ҳолда ҳудудларни тез орада жиноятдан холи "яшил" масканларга айлантириш кераклиги борасида тегишли топшириқлар берди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан "қизил" тоифага киритилган ушбу "Шарк" ва "Памўза" маҳаллаларида йиғма отряд ташкил этилиб, кенг кўламли профилактик чора-тадбирлар бошланди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жамоат жойлари, тадбиркорлик объектлари, таълим муассасалари, ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилиб, узоқ муддатга кетган ва қайтиб келган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари, муқаддам судланган, пробация ҳамда профилактик ҳисобда турган шахслар билан профилактик суҳбатлар ташкил қилинмоқда.

Шунингдек, Бухоро Бухоро ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан ташкил этилган "Мобил тарғибот гуруҳи" томонидан ушбу маҳаллаларда, жамоат жойлари, корхона-ташкилотларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бунда вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар, йўл транспорт ҳодисалари, безорилик, ўғрилик, айниқса пластик ўғриликларини олдини олиш ҳамда бу турдаги жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ҳамда уларнинг оқибатлари тушунтириш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган тарғибот видео роликлари қўйиб берилмоқда.

Бу каби кенг кўламли профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech