3 Ноябр 2022 йил 483

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи профилактика инспекторлари учун хизмат уйлари қурилиши жараёнини кўздан кечирди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алийев Вобкент туманида бўлиб, тааллуқли мутасаддилар ва вилоят ИИБ масъул раҳбарлари иштирокида туманнинг «Работи Охун» маҳалласида профилактика инспектори учун хизмат уйи қуриш жараёни билан яқиндан танишди. 

Бунда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, ходим ва унинг оила аъзолари учун яратилаётган замонавий қулайликларни жойига бориб ўрганди.

Ўрганиш жараёнида бошқарма бошлиғи қурилишнинг белгиланган график асосида қисқа фурсатларда сифатли олиб бориш, қурилиш моллари, зарурий техника ҳамда бошқа воситаларнинг етарлилиги ва мавжуд муаммоларни бирма-бир кўздан кечириб, аниқланган масалалар йузасидан масъулларга зарурий кўрсатма ва топшириқлар берди.

Text to speech