Бухоро вилоятИ ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ЖХХ бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев Ғиждувон туманидаги «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» МЧЖ ишчи ходимлари билан жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида учрашув ўтказди
Учрашув “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар” мавзусига бағишланди.
Бунда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида ҳар бир фуқаронинг қонун билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчлари, мажбуриятлари белгилаб қўйилганлигини, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган барча қонун ва фармонлар инсон манфаатлари учун хизмат қилишини, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда барча масъул эканлигини алоҳида қайд этишди.
Шунингдек, учрашув давомида турли иллатларнинг салбий оқибатлари, фирибгарлик, ўғирлик ва кибер жиноятчилик қурбонига айланиб қолмаслик йўллари батафсил тушунтирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир тарғиботлар ишлари олиб борилди.