5 Август 2023 йил 682

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБда навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун, 5 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЙҲХБда Бухоро вилояти Прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг маъсул ходимлари иштирокида вилоятда фаолият юритаётган ҳайдовчи кадрларни тайёрловчи ва қайта тайёрловчи таълим муассасалари раҳбарлари ва ишчи ходимлари, шунингдек, амалий машқ усталари билан бугунги кунда ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлашда йўл қўйилаётган камчиликлар ва коррупциоген ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан таҳлилий-танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Дастлаб, йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи майор Карим Икромов томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан аниқланган ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг маъсул ходимлари сўзга чиқиб, коррупция ва унинг оқибатлари, вужудга келиш тарихи, бугунги халқаро жамоатчиликнинг коррупцияга қарши фаолияти ва Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Йиғилиш сўнггида, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи томонидан шахсий таркиб, бўлим ва бўлинма раҳбарларига бугунги муҳокамадан керакли хулосани чиқариб, самарали ва натижали ишни ташкил этиш ва вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ салбий ҳолатларни камайтириш, таълим муассасалари раҳбарлари ва барча йииғилиш қатнашчиларига, хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва таъмагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида огоҳлантиришлар берилди.

Бундан ташқари, тизимда мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш ва самарали хизматни ташкил этиш борасида масъулларга манзилли топшириқлар берилди.

“Умр-тезликдан муҳимдир” дея номланган ижтимоий видео ролик йиғилиш иштирокчилари эътиборига намойиш этилди.

Йиғилиш қатнашчиларига махсус тайёрланган коррупцияга қарши курашиш борасидаги буклетларни ўқув жараёнларида барча ўқувчиларга тарқатиш ва бу амалиётни доимий амалга оширган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказишлари борасида топшириқлар берилди.

Асосий мақсад коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш эканлиги алоҳида таъкидланди.

Text to speech