3 Ноябр 2022 йил 514

Бухоро вилояти ИИБ масъулларининг навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” Бухоро давлат тиббиёт институти талаба ёшлари билан ўтказилди

Ҳар қандай давлатнинг келажагини маънан етук, жисмонан соғлом ва интеллектуал салоҳияти юқори бўлган ёшлар белгилайди. Зотан, ёшларга эътибор мамлакатимиз келажагига бўлган эътибордир. 

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги республикаси  идоралараро ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари тизимида мавжуд муаммоли масалаларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича муҳокама йиғилишида Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосарларига вилоятдаги олий таълим муассасалари талаба ёшлари билан учрашувлар ўтказиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Эркин Сафаров бошчилигидаги масъулларнинг навбатдаги учрашуви бугун 3 ноябрь куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти талаба ёшлари билан ўтказилди.

Ташкил этилган мазкур очиқ мулоқотда мутасаддилар давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиб, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш борасида сўз юритилди. 

Талаба ёшлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бирма-бир таҳлил қилиниб, келгусида бу каби нохушликларни олдини олишнинг аниқ ва манзилли чора-тадбирлари белнилаб олинди. 

Учрашув сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар қайтирилди. Уларнинг қизиқиш ва мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 

Шу куни таълим масканида талаба ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида самарали фаолият юритиб келаётгани учун институт профилактика инспекторлари таълим муассасасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундан ташқари, ушбу олий таълим муассасаси ва Ички ишлар бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш масаласи келишиб олинди. 

Бу каби учрашувлар тасдиқланган график асосида давом эттирилади.

Text to speech