15 Июл 2023 йил 434

Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармаси масъуллари томонидан ички ишлар органлари шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 16, 17, 18 ва 19-сонли Қарорлари тарғиботи юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди

Ички ишлар Вазирининг жорий йил 7 июль кунидаги кўрсатмасига асосан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул ходимлари ҳамда жойлардаги Тергов бўлинмалари раҳбарлари томонидан вилоят Ички ишлар органларида фаолият кўрсатиб келаётган барча шахсий таркиб иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли, “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 17-сонли, “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли ва “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида” 19-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти барча шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шу билан бир қаторда, ўқув машғулоти давомида жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси нормаларини қўллаш, жумладан шахсни ушлаб туриш, тинтув тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳамда процесс иштирокчиларининг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш борасида мисоллар келтирган ҳолда батафсил тушунчалар берилди.

Text to speech