Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томомнидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта ҳолатда фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ жиноий ҳолатларга чек қўйилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида Фармойиши асосида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар, хусусан тери таносил, ОИВ ҳамда ОИТС касалликларининг тарқалиши, шунингдек, ахлоқ-одоб доирасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш, содир этилганларини иссиқ изида фош этиш ҳамда бу соҳадаги жиноятларга қарши кескин курашиш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда "Орият" махсус тезкор профилактик тадбирлари ҳаракатга келтирилган.
«Бухоро вилояти ҳудудида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» борасида ўтказилган махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ бир нечта жиноий ҳолатлар фош этилди.
Жумладан, Бухоро шаҳар "Сифатмуний" маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган А.Н. 2023 йил 20 апрель куни соат 13:00 ларда ўзининг вақтинча ижарада яшайдиган жойи Бухоро шаҳар "Пиридастгир" кўчасидаги уйида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган алоҳида хона ажратиб бериб, эвазига 300.000 сўм пулларни олганлиги аниқланган.
Иккинчи ҳолат: 2023 йил 25 апрель куни соат 17:00 ларда Бухоро тумани "Гулшанобод" маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Р.М. ўзи вақтинча яшаб келаётган Бухоро шаҳар "Буйробофон" кўчасидаги уйда бир аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 100.000 сўм пулларни олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.