24 Ноябр 2022 йил 2096

Бухоро вилояти ИИБда бўш бўлган сержантлик лавозимларини жамлаш мақсадида ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танловини эълон қилади.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган сержантлик  лавозимларини жамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танловини эълон қилади.

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига

  1. “Йўл-патруль фаолияти” (3 та ўрин) йўналишига бўйи 175 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 170 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);
  2. “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” (2 та ўрин) йўналишига бўйи 170 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 165 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);
  3. “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” (8 та ўрин)  (спорт синовлари бошқа йўналишларга нисбатан кучайтирилган тарзда қабул қилинади) бўйи 165 смдан паст бўлмаган (экаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);
  4. “Паспорт тизимини таъминлаш” (1 та ўрин) йўналишларига бўйи 165 смдан паст бўлмаган (экаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун) ўқишга олий маълумотли (факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади) ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

  • фуқаролик паспорти; (биометрик, ИД-карта);
  • ҳарбий гувохнома асл нусхаси;
  • бакалавр дипломи асл нусхаси (иловаси билан);
  • номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
  • анкета (ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумот);
  • 3 х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосуръат (бош кийимсиз);
  • доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар 2022 йилнинг 25 ноябрдан - 5 декабрь кунига қадар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

2022 йилнинг 25 ноябрь – 5 декабрь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳар Навоийшох кўчаси 6 а уй,

Мўлжал: ИИВ Бухоро академик лицейи биноси.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (99) 201-97-77; (90) 613-52-32

Телеграмм канали: БУХОРО ИИБ – дан ахборот олиб боришингиз мумкин

Бухоро вилояти ИИБ

Text to speech