Бухоро вилояти ИМБда ҳудудларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини ўрганиш юзасидан ўтказилган комплекс текширув якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳудудларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини ўрганиш юзасидан ўтказилган комплекс текширув якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди
Бугун, 11 ноябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб бориб, жорий йилнинг 31 октябрь куни тасдиқланган режа-топшириқ асосида вилоятнинг Вобкент, Ромитан, Ғиждувон, Шофиркон, Бухоро ва Қоровулбозор туманлари ички ишлар органларининг кундалик иш фаолияти, раҳбар ва масъул ходимларнинг жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ташаббускорлиги, йўл хариталар бандларининг ижроси юзасидан ўтказилган комплекс ўрганиш натижалари, бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар танқидий муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан шаҳар ва туманлар раҳбарлари ва масъул ходимлари, вилоят ички ишлар бошқармасидан ушбу туманларга бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Жиноят қидирув, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш ва Ташкилий бошқармалар раҳбар ва масъул ходимларининг ҳисоботлари тингланиб, текширув давомида аниқланган камчиликлар бўйича тушунтиришлари эшитилди..
Танқидий руҳда ўтказилган муҳокама йиғилишида тизимли камчиликларга йўл қўйган, ўзига белгилаб берилган вазифаларни бажаришга масъулиятсизлик билан ёндашган бир қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан қаттиқ интизомий таъсир чоралари қўлланилган бўлса, самарали иш олиб борган ходимларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан аниқ ва манзилли топшириқлар берилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.
Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари охирги маротаба қаттиқ огоҳлантирилиб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна кўрсатган ҳолда хизматни ташкил этишлари талаб қилинди.