3 Июн 2023 йил 472

Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди

Бугун, 3 июнь куни Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркиби билан “Ички ишлар оргналари — халқчил тузилма” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.

Мавзу юзасидан вилоят ИИБ ММ ва КБТХ масъуллари ҳамда Бухоро Муҳандислик технологиялари институти ўқитувчиси Шероз Темиров томонидан маъруза қилиниб, ходимларга батафсил маълумотлар берилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори билан Ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталик­ни янада мустаҳкамлаш, бир сўз билан айтганда, «Инсон қад­ри учун» тамойилининг ҳаётда тўлиқ ўз аксини топиш мақсад қилингани таъкидланди.

Шунингдек, Ички ишлар ходимларига қўйила­диган асосий талаблар қаторида муомала маданиятига риоя этиш, мурожаат қилган шахсни эътибор билан тинглаш, қўполлик ва лоқайд­ликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, ҳолатга холисона ва виждонан ёндашиш орқали шахсий намуна кўрсатишлари ҳам белгилаб берилгани хусусида аҳолида сўз юритилди.

Асосий мақсад – ички ишлар органларини халқчил тузилмага айланти­риш, тизимда ўз келажагига янгича қарайдиган, Ватанга ва хизмат бурчига садоқат руҳида тар­бияланаётган, эл-юрт хизматига шай, юраги ёниб, кўзларидан ўт чақнаб турган ташаббускор ва фидойи кадрларни тайёрлаш эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбирнинг тантанали қисмида Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида дзюдо бўйича Ички ишлар ҳамда Полиция ходимлари ўртасида 17-маротаба ўтказилган анъанавий халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этиб, финал баҳсларида (-73 кг) вазн тоифасида тенгсиз деб топилиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган Бухоро вилояти ИИБ ТВБСО ходими Умид Абдуллаевга бошқарма бошлиғининг миннатдорлиги билдирилди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ 7 нафар ходимга навбатдаги «подполковник» махсус унвони ҳам топширилди.

Text to speech