6 Май 2023 йил 239

Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси II-республика илмий-амалий конференсиясига уланиб кетди

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсиясидан келиб чиққан ҳолда бугун, 6 май куни ИИВ томонидан видеоконференсалоқа тизими орқали II-республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди.

Бунда, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, бошқарма аппарати ходимлари, ҳудудий бўлимлар шахсий таркиблари ва соҳа фахрийлари иштирок этди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган машғулот жараёнида ходимларга маънавият ойлиги доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Якунда ҳамкор ташкилот ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар органларида бир неча йиллар давомида хизмат қилиб ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган соҳа фахрийлари иштирокида дилдан суҳбат қурилди.

Text to speech