25 Март 2023 йил 487

Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди

Бугун, 25 март куни Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркиби билан “Янгиланаётган Конституция — халқ қомуси” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.

Давлат Мадҳиясини ижро этиш билан бошланган машғулотда мавзу юзасидан Бухоро давлат университети Тарих ва юридик факультети юриспруденция ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси доценти, сиёсий фанлар номзоди Абдураҳим Болтаев сўзга чиқиб, мавзу юзасидан йиғилганларга тўлиқ маълумот берди.

Бунда, Янгиланаётган Конституция — Янги Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу эса мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларни аниқлаб олиш учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам эканлиги алоҳида таъкидланди.

Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилаётган халқ Конституцияси Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиргани билан аҳамиятлидир.

Аҳолига муносиб ҳаёт шароити яратиш учун барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозимлиги белгиланган бўлиб, инсон фаровон яшаши, давлат барқарор ривожланиши учун самарали, ихчам ва халқчил давлат бошқаруви жорий қилиш сари дадил қадам бўлгани борасида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, мутахассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суд қарорига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 10 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарори тўғрисида тўлиқ тушунчалар берилиб, мавзу юзасидаги саволларга батафсил жавоблар берилди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Умид Утаев томонидан ҳафта давомида шахсий таркиб билан боғлиқ ҳолда содир бўлган айрим ҳолатларга тўхталиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш борасида сўз юритилди.

Text to speech