29 Июл 2023 йил 511

Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди

Бугун, 29 июль куни Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркиби билан “Новербал ҳаракатлар ва шахс психологияси” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.

Мавзу юзасидан вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ масъуллари ҳамда Бухоро давлат унверситети психология кафедраси ўқитувчиси Жасур Жўраевнинг маърузаси тингланди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 июн кунидаги 341-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ходимлар томонидан фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан келиб чиқиб профессионал экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга киришиш, агрессияни қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш” мавзусида ўқув машғулоти олиб борилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида бошқа хизмат ходимларига ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Интизом ойлиги” эълон қилинганлиги етказилиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Text to speech