Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бугун, 27 январь куни ўтган ҳисобот йилида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича кенг жамоатчиликка ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманини бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шуҳрат Жалолов очиб бериб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев анжуман кун тартибидаги масала бўйича батафсил маълумот берди.
Бунда, тизимда амалга оширилган чора-тадбирлар, ички ишлар органлари ходимларини “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга, кундалик ҳаётимизга татбиқ этилиши орқали ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечириши, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида барча масалалар аниқ ечимлари билан белгилаб берилгани таъкидланди.
Шу ўринда, тизимда, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролар онгида “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган ҳаётий тамойилни қарор топтириш бўйича жиддий ўзгаришлар жорий этилганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Анжуман мобайнида бошқарма бошлиғи ва соҳавий раҳбарлар томонидан жиноятларнинг фош этиш, аниқланган ва олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, туман (шаҳар)ларда жиноятчилик салмоғи, айниқса Ахборот хавфсизлиги соҳасида содир этилган жиноятлар, Пробация фаолияти, йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ходимларга нисбатан келиб тушган мурожаатлар таҳлили, хизмат интизоми ва қонунчилик йўналишларида олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Таклиф ва мулоҳазалар билан бой ўтган матбуот анжуманида иштирок этган ОАВ вакиллари, журналист ва мустақил блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.