Бухоро вилояти ИИБда ўтказилган навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Алишер Навоий асарларида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари” мавзусига бағишланди
Бугун, 4 февраль куни Бухоро вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби билан “Алишер Навоий асарларида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари” мавзусига бағишланган навбатдаги маърифат ўқув машғулоти ўтказилди.
Ушбу мавзу ҳақида Бухоро давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, филология фанлари доктори Лайло Шарипова ўзининг маърузаси билан шахсий таркибга маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 14 январь кунидаги 9-сонли буйруғи билан Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони Лайло Шариповага топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 14 январь кунидаги 12-сонли буйруғи билан ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун подполковник Дилфуза Шаропова “Тўмарис” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ 2 нафар ходим “подполковник” махсус унвони 6 нафар ходим “майор” махсус унвони билан тақдирланди.