28 Январ 2023 йил 584

Бухоро вилояти ИИБда ўтказилган навбатдаги маънавият ва маърифат дарсида қонун муҳокамасига эътибор қаратилди

Бугун, 28 январь куни Бухоро вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби билан “Жадидлар жасорати – миллатимиз фахри” мавзусига бағишланган навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.

Мавзу юзасидан вилоят ИИБ ММ ва КБТХ масъуллари ҳамда Бухоро давлат университети Археология ва Бухоро тарихи кафедраси мудири, тарих фанлари буйича фалсафа доктори, доцент Фаррух Темиров томонидан маъруза қилиниб, ходимларга батафсил маълумотлар берилди.

Бунда, миллий уйғониш ва миллатпарварлик ҳаракатининг олдинги сафларида турган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Исъҳоқхон Ибрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ашурали Зоҳирий, Ҳожи Муин каби юзлаб фидойи инсонларнинг улуғ хизмати ва эзгу интилишлари борасида сўз борди.

Жадид зиёлила­р билан ҳақли тарзда ғурур­ланиш ва ифтизор ҳисси миллатнинг кўксини юксалтиради, улуғ мақсадлар йўлида дадил олға интилишида мададкор куч вазифасини ўтаб, барча эзгу ҳаракат-интилишлари эса мардлик ва жасорат намунаси бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 20 январь куни қабул қилинган “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10 сонли қарори ҳам муҳокама қилинди.

Text to speech