Бухоро вилояти ИИБда “Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” муносиб қаршиланди
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарори тегишли банди ижроси юзасидан хотин-қизларнинг касбий фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган турли маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу жумладан, Бухоро вилояти ИИБ томонидан Абу Али ибн Сино номидаги Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Олима аёл — илмли миллат асосчиси” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
Бунда, вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳамкор ташкилотлар “Оқила аёллар” ҳаракатининг аъзолари фаол иштирок этишди.
Тадбирда БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясига кўра 11 февраль — “Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” этиб белгилангани муносабати билан илм-фанда аёлларнинг эришаётган ютуқлар ҳақида сўз юритилди.
Учрашувда мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак эътибор, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, олима ва оқила аёлларга жамият таянчи дея қаралиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, вилоятимизни ҳар соҳада фаол хотин-қизларнинг эришган ютуқлари, муваффақиятлари ҳамда бугун оилада, жамиятда айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижаси ўлароқ ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилаётгани, хотин-қизлар ва гендер тенглик борасида қилинган ишлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашилди.
Якунда тадбир иштирокчиларига Ахборот-кутубхона маркази томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.