27 Январ 2023 йил 763

Бухоро вилояти ИИБда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 24 сентябрдаги “Ички ишлар органларида хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ва 2022 йил 23 мартдаги ва “Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Вилоят ИИБ ММИваКБТХ бошлиғининг ўринбосари подполковник Шахноза Сафарова бошчилигида қатор соҳа масъуллари, шаҳодатланган аёл ходималар иштирокида ўтказилган йиғилишда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга доир 2022 йил давомида “Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси” доирасида олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 20 январь куни қабул қилинган “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10 сонли қарори ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокори Гулнора Сафарова томонидан “Соғлом турмуш тарзига амал қилиш, аёлларда учрайдиган айрим касалликларнинг табиий даво муолажаларини қўллаш” мавзуларида маъруза қилиниб, тизимда фаолият олиб бораётган хотин қизларнинг муаммолари ҳам ўрганилди.

Қизғин давра суҳбати тарзида олиб борилган муҳокама жараёнида янги йилнинг биринчи чорагида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech