31 Август 2022 йил 522

Бухоро вилояти ИИБда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Бугун, 31 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги” байрами арафасида мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Бухуоро вилояти ИИБ нинг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида, ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнати, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва жасорат кўрсатган ходимлар турли даражадаги кўкрак нишонларига сазовор бўлишди.

Жумладан, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган 1 нафар ходимга — “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, 1 нафар ходимга — “1-даражали бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, 2 нафар ходимга — “2-даражали бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, 3 нафар ходимга — “3-даражали бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони тақдирланган бўлса, 1 нафар ходим фахрий ёрлиқ, 1 нафар ходим эса пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, 5 нафар ички кўрсаткичлари юқори бўлган, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимларга фахрий ёрлиқлар ва 6 нафар хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган марҳум ходимларнинг оила аъзолари, фарзандларига байрам муносабати билан ИИБ бошлиғининг пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан 7 нафар ходимга «подполковник» махсус унвонлари ҳам берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилан “Энг яхши ИИБ бошлиғи”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши тезкор вакил”, “Энг яхши профилактика инспектори” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этишдаги катта хизматлари ҳамда жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироки учун 5 нафар фахрий ходимлар ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Ички ишлар бошқармасида ўтказилган тантанали байрам тадбирида бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев, барча рағбатлантирилганларни самимий муборакбод этиб, ушбу ходимлар, фахрийлар ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган марҳум ходимларнинг оила аъзоларига мукофотларни тантанали равишда топширди.

Мукофотланган ва рағбатлантирилган барча ҳамкасбларимизни юксак эътироф ҳамда эътибор билан вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби номидан қутлаймиз.

Text to speech