27 Январ 2023 йил 612

Бухоро вилояти ИИБ да Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан ўтган 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Уни Бухоро вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев бошқариб борди.

Дастлаб ЖТСБ бошлиғи Дилшод Жабборовнинг ўтган 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Шаҳар туманлардаги ҳар бир ҳолат, ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Хизмат жараёнларида ходимларнинг ўз ишига муносабати, ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши лозимлиги ҳақида сўз борди.

Йиғилиш танқидий таҳлилий руҳда ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳар бир ходим расмий огоҳлантирилди.

Шу билан бирга ходимлар билан бурч ва мажбуриятларга ҳамда ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида келтириб ўтилган танқид ва таҳлиллардан барча ходимлар ўзларига тегишли хулосалар чиқариб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар юзасидан йўл хариталарини ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш борасида топшириқлар берилди.

Text to speech