15 Март 2023 йил 422

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан навбатдаги брифинг ҳамда пресс-тур ташкиллаштирилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ИИВ Бухоро Академик лицейида 15-март куни тегишли соҳавий хизмат масъуллари иштирокида ушбу таълим масканида амалга оширилаётган ислоҳотлар, 2023-2024-ўқув йили учун мавжуд квоталар ва номзодларни қабул қилиш тартиби хусусида ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда очиқлик вa шаффофликни таъминлашга қаратилган навбатдаги брифинг ўтказилди.

Брифингни бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шуҳрат Жалолов очиб бериб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди.

Шундан сўнг, лицей директори подполковник Жўрабек Ғойибов кун тартибидаги масала бўйича батафсил маълумот берди.

Унда, мамлакатимизда ёшлар сиёсатининг муҳим даражага кўтарилгани, уларнинг юқори сифатли таълим олиши ва муносиб кадр бўлиб етишишига алоҳида эърибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тизимда амалга оширилган чора-тадбирлар, яратилаётган шарт-шароитлар ва айнан лицей ўқувчилари учун берилаётган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

Брифингдан сўнг, литсейда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унда ўқувчи ёшлар ҳамда ўқитувчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёнида қўлланилаётган янги инноватсион лойиҳалар билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ўтказилди.

Медиа тур лицей қошидаги Бухоро вилояти ички ишлар органларининг шонли тарихи акс этган “Жасорат” тарихий музейидан бошланиб, таълим маскани бўйлаб давом етди. 

Жараёнларда таълим масканида ўқувчилар ўртасида спортни янада оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб етиш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар, талабалар турар жойи, ошхона ва спорт майдончаларининг имкониятлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Бухоро филиали фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Таклиф вa мулоҳазаларга бой ўтган брифингда иштирок етган: ОАВ вакиллари, журналист вa мустақил блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Text to speech