12 Декабр 2022 йил 667

Бухоро вилояти: Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жорий йил 12 октябрь кунидаги тегишли кўрсатмаси асосида Бухоро вилояти Ички ишлар органлари томонидан бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига қарши бир қатор назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, 7 декабрь куни ўтказилган назорат тадбирлари давомида Бухоро вилояти ички ишлар оганлари ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 3 та ҳолат аниқланиб, жами 2 млн 340 минг сўмлик 230 қадоқда пиротехника воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Булар: Когон тумани Ўртаҳожи кўчасида яшовчи 2004 йилда туғилган И.С. исмли фуқарога тегишли 20 қадоқ яъни 220.000 сўмлик “Трения” ёзувли, Бухоро тумани Удурги кўчасида яшовчи 2007 йилда туғилган Н.М. нинг ёнидан 10 қадоқ яъни 120.000 сўмлик “Британик” ёзувли ҳамда Бухоро шаҳар “Ойбек” маҳалласи А.Жомий кўчасида яшовчи 2001 йилда туғилган И.С. исмли шахсга тегишли бўлган 11.000 дона яъни 200 қадоқ “Трения” ва “Британик” ёзувли 2.000.000 сўмлик пиротехника воситаларини сотиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳудудий Ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185/1-моддаси билан ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун суд органларига юборилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида пневматик қуролларни аниқлаш ҳамда ИИОларига рўйхат қўйиш борасида олиб борилган тадбирлар давомида 1 кунда 6 дона, тадбир бошидан эса 15 дона пневматик қуроллар аниқланиб, вақтинча олиб қўйилган.

Бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech