8 Июн 2022 йил 515

Бухоро вилояти сектор раҳбарлари аҳолини ун ва нон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш борасида назорат тадбирлари олиб бормоқдалар

Маълумки, асосий истеъмол маҳсулоти ҳисобланган ун ва нон маҳсулотларининг вилоятимиз ҳудудларига бир маромда етказилиши, бунда биржа савдосининг шаффофлигини таъминлаш, бозорлар ва бошқа савдо нуқталарида ун маҳсулотларининг нархларини сунъий ошиб кетишини олдини олиш, вилоятнинг барча ҳудудлари ва аҳолининг барча қатламлари ўртасида тизимли тарғибот ишларини олиб бориш борасида қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун 8 июнь куни вилоятда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда аҳолининг ун маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш учун етарли захиралар мавжудлиги ва эҳтиёждан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят прокурори Маҳмуд Истамов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ҳамда Солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуд Маматхановлар вилоятдаги бир қатор ун ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини жойига чиқиб ўргандилар.

Бунда, аҳолига ун ва нон маҳсулотлари етказиб берилиши ҳамда нархларнинг шаклланиши масалалари қатъий назоратга олинган бўлиб, вилоятда етарли дон, ун ва ун маҳсулотлари захираси мавжуд.

Маълумот ўрнида, аҳолининг ун маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида “БухородонмаҳсулотлариАЖда 2400 тонна, “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖда 1200 тонна ва “КогондонмаҳсулотлариАЖда эса 900 тонна, жами 4500 тонна ун захираси яратилган.

Шунингдек, нон ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳам 940 тоннадан ортиқ ун захираси шакллантирилган.

Шу ўринда, вилоятда бир кунда биржа савдолари орқали 150 тоннадан 500 тоннагача ун маҳсулотлари аукционга қўйилган бўлиб, ҳудудларимизда ун ва ун маҳсулотлари етишмаслиги бўйича муаммолар мавжуд эмас.

Ўрганиш асносида раҳбарлар бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъулларга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар бердилар.

Вилоятда бу каби ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Text to speech