11 Январ 2023 йил 842

Бухоро вилояти сектор раҳбарлари томонидан куз қиш мавсумини беталафот ўтказишга доир фаолият олиб бораётган штаб фаолияти таҳлил қилиниб, долзарб вазифалар белгиланди

Аввал хабар берганимиздек, об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал тизим ва бошқа соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Бугун, 11 январь куни вилоят сектор раҳбарлари томонидан мазкур тезкор штаб, шунингдек шаҳар ва туманлар штаблари томонидан аномал совуқ пайтида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан таъминлаш, айниқса, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлиги, жамоат транспортидан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бунда, мутасадди раҳбарлар тезкор штабнинг алоқа тармоғига аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб, ҳудудий штаблар томонидан амалга оширилаётган ишлар, муаммоларни ўрганиш ва энергия таъминотидаги содир бўлган узилишлар ҳамда авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар танқидий таҳлил қилинди.

Масъулларнинг бу борада олиб бораётган ишлари етарли эмаслиги, бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги таъкидланди.

Шу ўринда, ҳудудий штаблар ва мутасадди бошқармаларга электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик суви, кўмир ёқилғиси ва бошқа масалалар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни зудлик билан ҳал этиш, энерготизимда содир бўлаётган носозликларни тезкор бартараф қилиш, бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлиги, жамоат транспортидан самарали фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Text to speech