16 Июн 2023 йил 556

Бухоро вилоятида бир кунда мавҳум ҳолатда содир этилган тўртта жиноят фош этилди

Бугунги кунда Бухоро вилоятида мавҳум ҳолатда содир этилган жиноятларни фош этиш борасида алоҳида тезкор қидирув гуруҳлари томонидан бир қатор манзилли чора- тадбирлар белгиланиб, ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида бир кунда мавҳум ҳолатда содир этилган тўртта жиноят фош этилди.

Номаълум шахс томонидан Шофиркон тумани “Боғиафзал” маҳалласида яшовчи бир фуқаронинг яшаш хонадонига ўғирликка суииқасд қилинганлик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 25/169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни туманнинг “Боғиафзал” маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган Х.П. исмли шахс содир қилганлиги;

Худди шундай иккинчи ҳолатда Когон шаҳрида номаълум шахс, Қоровулбозоршоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг подездида қаровсиз қолдирилган, 1.000.000 сўмлик велосипедни яширин равишда ўғирлаб кетганлиги бўйича Когон шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани «Бўктарой» маҳалласида яшовчи 1968 йилда туғилган Ҳ.Р. содир қилганлиги;

Шунингдек, яна бир ҳолатда Когон туманида номаълум шахс томонидан бошқа бир фуқарога тегишли, Когон тумани «Ўзбекистон» маҳалласида жойлашган “Саид Амир Фирдавсбек” оилавий корхонасига қарашли озиқ-овқат савдо дўконидан баҳоси 500.000 сўмлик бир дона “RedMI NОТ-7” русумли телефон аппаратини, 700.000 сўм нақд пулларни ва қора рангли сумканинг ичида бўлган баҳоси 200.000 сўмлик бир дона “Micromax” русумли телефон аппаратининг ўғирлаб олинганлиги ҳолати юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув харакатлари давомида эса ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри А.Рахимбоев кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган Я.Г. исмли аёл содир қилганлиги;

Навбатдаги тўртинчи ҳолатда номаълум шахс томонидан Когон тумани «Хўжа Якшаба» маҳалласида жойлашган пахта тозалаш заводининг кийим алмаштириш хонасида, бошқа бир фуқаронинг кийими чўнтагида бўлган “Samsung-А10s” русумли уяли телефон аппаратининг ўғирлаб кетилганлиги ҳолати юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув харакатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг «Сараён» маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган Ж.Ҳ. содир қилганлиги фош этилган.

Барча фош этилган жиноят ишлари бўйича далилий ашёлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорликларини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech