13 Апрел 2023 йил 545

Бухоро вилоятида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар олиб борилмоқда

Бугун, 13 апрел куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари томонидан ҳудудлар бўйлаб кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Когон туманиҲукумадобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Муборак Ибодова хонадонида “Аёлини эъзозлаган юрт” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Унда Ички ишлар ҳамда Оила хотин-қизлар бошқармалари мутасаддилари нуроний онахонлар, маҳалланинг фаол хотин-қизлари, оқила аёллар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар маҳаллада осойишталик, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, аёллар томонидан содир этилаётган ўғрилик, фирибгарлик, тан жароҳати етказиш каби жиноятлар, шунингдек, кибержиноятчилик қурбонлари ортиб бораётгани ҳақида сўз юритишди.

Маҳалла ҳудудида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабининг истеъдодли ва  қизиқиши орқали республика миқёсда ўтказилаётган турли танлов ва мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритган намунали қизлар билан уларнинг қизиқишлари, келажакдаги режалари, бўш вақтдан унумли фойдаланиш борасида суҳбат ўтказилди.

Когон тумани Сараён маҳалласида жойлашган "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази"да айни пайтда тикувчилик йўналиши  бўйича касб-ҳунарга ўрганиш, тадбиркорлик асосида иш фаолиятини бошлаш истагини билдирган, “Аёллар дафтари”нинг тўртинчи босқичи рўйхатига киритилган 25 нафар хотин-қизлар таҳсил олмоқда.

Мутасаддилар мазкур марказда бўлиб, хотин-қизлар билан аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олини олиш, оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ҳақида мулоқот қилиб, уларга керакли ҳуқуқий ва тавсиялар бердилар.

Сараён маҳалласи фаол хотин-қизлари билан “Оила мустаҳкамлиги учун барчамиз маъсулмиз” шиори остида бўлган учрашувда эса оилавий ажримлар, уларнинг салбий оқибатлари аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарлик ва ва ҳатто жиноятларга сабаб бўлаётгани таъкидланди.

Нотинч оилаларда  муҳитни соғломлаштириш, хотин- қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ҳимоя ордери  ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник Дилфуза Шаропова ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъуллари томонидан Махсус қабулхонада сақланаётган маъмурий қамоққа олинган аёллар билан навбатдаги якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилди.

Суҳбат жараёнида хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, жазо муддатини ўтаб бўлгач, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга йўналтириш, соғлом турмуш тарзини танлашлари борасида тушунтиришлар берилди.

Оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, нотинч, носоғлом муҳит оилалар фарзандларининг таълим-тарбиясида, айниқса, оналарнинг хато ва камчиликлари болаларининг келажаги ва тақдирига рахна солиши, ўзи ўрнак бўлиши, хусусида қатъий огоҳлантирилди.

Тегишли тавсиялар берилиб, ижроси юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрилди.

Бухоро вилоятида хотин-қизлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech