Бухоро вилоятига гиёҳвандлик воситасини олиб кирмоқчи бўлган шахс ЙПХ масканида қўлга олинди
2023 йил 2 март куни тахминан соат 21:48 ларда Ғиждувон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган кенг қамровли «Тиғ» тадбири давомида Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани билан Ғиждувон туманини боғловчи «Сармижон» ЙПХ масканида Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ҳ.Ж. бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчининг ҳатти ҳаракатлари шубҳа туғдирганлиги учун унинг кийимлари кўздан кечирилган.
Кўздан кечириш жараёнида шимининг олд ўнг кичик чўнтагида вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлими томонидан тақдим қилинган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра бир дона полимер пакет ўрамида соф вазни 0.72 граммга тенг бўлган озгинадан кўп миқдордаги «Опий» гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.