Бухоро вилоятининг барча ҳудудларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича келгусидаги вазифаларга бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди
Бугун, 6 март куни вилоят Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида навбатдаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов олиб бориб, жорий йилнинг 2 ойи давомида содир этилган жиноятчиликнинг аҳволи, тасдиқланган ташкилий тадбирлар режаси асосида ички ишлар органларининг кундалик иш фаолияти, раҳбар ва масъул ходимларнинг жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ташаббускорлиги, йўл хариталар бандларининг ижроси, шахсий таркиб ўртасида ижро ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан масъул раҳбарлар, вилоят ички ишлар бошқармасидан туман (шаҳар)ларга бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ва кураторларга тегишли кўрсатмалар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи томонидан барча соҳавий хизматлар ва масъул ходимларнинг ҳар биридан ижрочилик ҳамда хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна кўрсатишлари талаб қилинди.