19 Июл 2023 йил 550

Бухорода автомашина салонидан телефон ҳамда пулларни ўмарган аёл қўлга тушди

2023 йилнинг 25 июнь куни соат тахминан 15:30 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро шаҳар Ҳақиқат кўчасида қаровсиз, эшиклари очиқ ҳолда қолдирилган, шу маҳаллада яшовчи 1993 йилда туғилган А.А.га тегишли бўлган “Спарк” русумли автомашинанинг салонидан баҳоси 1.100.000 сўмлик “NOVEY А 80” русумли телефон аппарати, 200 АҚШ доллари, 650.000 сўм пул ва баҳоси 20.000 сўмлик телефон қувватлагичини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.З. исмли аёл содир қилганлиги  аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоятимиз ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб фош этилмасдан қолаётган худди шу ва бошқа турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech