Бухорода "E-XID"– “Ходимбай ишлаш дафтари” электрон ахборот тизимини жорий этишда илк қадам ташланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқиндан ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-10-сон Қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 30-бандида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини планшетлар билан таъминлаш борасида кўрсатма берилган эди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда «Э-ХИД»– “Ходимбай ишлаш дафтари” электрон ахборот тизимини жорий этиш мақсадида, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Умид Ўтаев бошчилигида ўтказилган тадбирда “САМСУНГ ТАБ С6 ЛИТE” русумли 20 дона планшетлар шаҳар-туман ҳамда соҳавий хизматлар ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига тарқатилди.