12 Май 2023 йил 563

Бухорода фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ яна бир нечта жиноий ҳолатлар фош этилди

 

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида Фармойиши асосида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар, хусусан тери таносил, ОИВ ҳамда ОИТС касалликларининг тарқалиши, шунингдек, ахлоқ-одоб доирасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш, содир этилганларини иссиқ изида фош этиш ҳамда бу соҳадаги жиноятларга қарши кескин курашиш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда "Орият" махсус тезкор профилактик тадбирлари ҳаракатга келтирилган.

«Бухоро вилояти ҳудудида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» борасида ўтказилган навбатдаги махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ бир нечта жиноий ҳолатлар фош этилди.

Жумладан, олинган тезкор маълумот асосида Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Когон шаҳар Арабхона кўчасида яшовчи А.Ғ. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда у ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида, бир эркак ва аёлнинг ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун яшаш уйи хонасини ажратиб шароит яратиб бериб, бунинг эвазига улардан 200.000 сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил этгани аниқланган.

Иккинчи ҳолат: 2023 йил 5 май куни тахминан соат 16:00 ларда Вобкент тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг "Косари" маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган Қ.М. ўзи яшаб келаётган «Халач» маҳалласидаги яшаш уйида ғаразли ва бошқа паст ниятларда, бойлик орттириш мақсадида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлишлари учун алоҳида хона ажратиб шароит яратиб бериб, эвазига 100.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб,  ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech